Модрич 20 йилдан сўнг афсонавий Роналдонинг натижасини такрорлади

Хорватия терма жамоаси ва “Реал” Мадрид клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич 1998 йилдан буён илк марта бир мавсумнинг ўзида ҳам Жаҳон чемпионатида, ҳам Европада мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлган илк футболчига айланди.

Қайд этиш лозимки, бундай шарафга охирги марта бундан роппа-роса 20 йил муқаддам бразилиялик афсонавий ҳужумчи Роналдо сазовор бўлган эди.