Модрич: "Аллақачон бир қарорга келганман, лекин буни ҳозирча айтмайман"
Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич терма жамоадаги келажакдаги фаолияти ҳақидаги саволга жавоб берди.
“Менинг барча қарорларим Миллатлар Лигасига боғлиқ. Фаолиятимга келсак, бу ҳақда турнир якунланганидан кейин гапириш мумкин бўлади. Мен аллақачон бир қарорга келганман, лекин буни ҳозирча айтмайман”, - дея ярим ҳимоячининг сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.
Миллатлар лигаси финал тўртлигида Хорватия терма жамоаси Нидерландия терма жамоаси билан тўқнаш келади.
Модрич Хорватия терма жамоасида 2006 йилдан буён тўп тепади. 37 ёшли хавбек "зебралар" сафида 162 та учрашув ўтказиб, 23 та гол урган.
Фикрлар