Модрич Анчелоттига кўрсатиб қўймоқчи

"Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич бош мураббий Карло Анчелоттига жамоага ҳали кўп нарса бериши кераклигини исботламоқчи. "Relevo" нашри хабарига кўра, хорватиялик ярим ҳимоячи мавсумнинг қолган қисмида яхши ўйин кўрсатиб, "қаймоқранглилар" билан янги шартнома имзолашга умид қилмоқда.

Айни дамда "Реал"нинг икки асосий ярим ҳимоячилари Чуамени ва Эдуардо Камавинга жароҳатлари сабабли шифохонада. Бу Модричга бир нечта учрашувларни асосий таркибда бошлаш ва Анчелоттига ўзини кўрсатиш имкониятини беради.

38 ёшли Модричнинг "қироллик клуби" билан шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади. Ушбу мавсумда Модрич Испания чемпионатининг 11 учрашувида қатнашиб, битта голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!