Модрич АПЛга қайтиши мумкин

El Desmarque хабарига кўра, "Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен қишги трансфер ойнаси вақтида "Реал"га кўчиб ўтиши мумкин.

"Қаймоқрангликлар" ушбу келишув амалга ошадиган бўлса, лондонликларга Лука Модрични қайтариб беришга ҳам рози бўлишмоқда.

Хабарларга кўра, "Тоттенхэм" "Реал"нинг ушбу шартига рози бўлмаса, унда улар футболчи билан ёзда эркин агент сифатида шартнома имзолашмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!