Модрич Азарга: Майдонга тушишинг шарт эмас

"Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич жамоадоши Эден Азар ҳақида қайғурмоқда. У шеригининг келаётган мавсумни ҳам жароҳатлар туфайли ўтказиб юборишидан хавотирда.

"Эден ажойиб йигит ва профессионал футболчи. Афсуски, у ўтган мавсум турли оғриқлар туфайли бизга ёрдам бера олмади. Аммо мухлислар ундан кўпроқ нарса кутади. Сизда қандайдир муаммолар юзага келиши уларни ўйлантирмайди.

Мен Азарга: "Майдонга тушишинг шарт эмас. Чунки сенга тикланиш учун кўпроқ вақт керак. Келаётган мавсумда ўз даражангни кўрсатишинг учун жароҳатлар ҳалал бермаслиги лозим", - дедим. Умид қиламанки, у терма жамоа йиғинидан ҳеч қандай оғриқларсиз қайтади ва ўз потенциалини намойиш этади".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!