Модрич ҳам Пеленинг ўлимидан сўнг ўз таъзиясини билдирди

Мадриднинг "Реал" клуби етакчиларидан бири Лука Модрич жаҳон футболи афсонаси Пеленинг вафоти ҳақида гапирди. Собиқ ҳужумчи саратон касаллиги билан узоқ давом этган курашдан сўнг 83 ёшида вафот этди.

"Пеле тарихдаги энг буюклардан бири. У футбол қироли эди. У абадий афсона бўлиб қолади. Тинчлан, Пеле", - деб ёзди хорватиялик футболчи ижтимоий тармоқда.

Маълумот учун, Пеле 29 декабрь, пайшанба куни вафот этди. У тўғри ичак саратони туфайли пайдо бўлган асоратлар оқибатида вафот этди. Пеле - тарихда уч марта жаҳон чемпиони бўлган ягона футболчи ҳисобланади. Бразилия терма жамоаси сафида у 92 та ўйин ўтказиб, 77 та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!