Модрич ҳаётида бунақаси биринчи марта бўлди
“Реал” плеймекери Лука Модрич Ла Лиганинг кетма-кет иккинчи учрашувида захирада қолдирилди.
Diario AS нашрининг маълум қилишича, хорватиялик ярим ҳимоячи сўнгги 11 йил давовида ҳеч қачон кетма-кет иккита учрашувда захира ўриндиғида қолиб кетмаган.
Карло Анчелотти 38 ёшли юлдузни “Лас-Пальмас” ва “Жирона”га қарши ўйинлар қайдномасига киритган бўлса-да, унинг хизматларидан фойдаланмади.
Ёзда “Реал” билан шартномасини яна бир мавсумга узайтирган Лука Модрич бу гал бошланғич таркибга кира олмаяпти.
Фикрлар