Модрич "Реал"даги келажаги бўйича якуний қарорни қабул қилди

"Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич Мадрид клубида тўп суришда давом этади, дея хабар бермоқда Испаниянинг машҳур As нашри.

34 ёшли хорватиялик футболчининг "қаймоқрангликлар" билан амалдаги шартномаси 2021 йил ёзигада якунига етади.

Таъкидланишича, Модрич мураббийлар штаби билан клубдаги келажаги ҳақида суҳбатлашиб олган ва агар у юқори савияда ўйнай олмаслигини ҳис қилса, унда бошқа футболчиларга йўл беришга тайёр эканлигини айтиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, хорватиялик футболчи "Реал" таркибида 2012 йилдан буён тўп суриб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!