Модрич "Реал"га керакми?

2018 йилнинг "Олтин тўп" соҳиби "Реал" Мадрид ва Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модричнинг келаси мавсумда қайси жамоада иштирок этиши сўроқ остида қолмоқда. 

"Қироллик клуби" бош мураббийи Зинеддин Зидан янги мавсумда жамоада кўплаб ўзгариш қилиши аниқ. Бу борада испан нашрларининг тарқатган хабарларига кўра франциялик мутахассис Луканинг "Реал"да қолиши қанчалик фойдали экани ҳақида аниқ гап айта олмаяпти. Футболчининг ўзи эса жамоани тарк этмоқчи эмас. 

Ўтган мавсум ёзида Модрични "Интер" сотиб олишга уринган эди. Вазият ростан ҳам шундай номаълум қоладиган бўлса, ёзги трансферда Модрич жамоасини ўзгартириши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!