Модрич:
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич кеча бўлиб ўтган “Тоттенхэм”га (3:1) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. Хорватиялик футболчининг сўзларига кўра “шпорлар” “қироллик клуби” устидан ҳақли равишда ғалаба қозонишди.

“Албатта, бу жуда оғир зарба бўлди. Биз бундай мағлубиятни кутмаган эдик. Аммо, “Тоттенхэм” “Реал” устидан ҳақли ғалабага эришди. Улар биздан кўра яхшироқ ўйнашди. Энди биз олға интилишимиз ва ушбу вазиятдан чиқиб кетиш йўлларини қидиришимиз лозим. Ўйлайманки биз ушбу вазиятдан чиқиб кета оламиз”, - дейди Модрич.

Эслатиб ўтамиз, Ла Лиганинг ўтган турида сафарда “Жирона”дан (2:1) енгилган “Реал” сўнгги 2,5 йилда илк бор кетма-кет 2та сафар учрашувида мағлубиятга учради.