Модричнинг голи Хорватияни мағлубиятдан қутқариб қолди (видео)

ЖЧ-2022 саралаши Европа минтақаси “Н” гуруҳининг 8-турида Хорватия ўз майдонида Словакияни қабул қилди.

Қизиқарли ва муросасиз курашларга бой кечган ўйин 2:2 ҳисобида жанговар дуранг билан якунланди. Шу куни Хорватия сафида Андрей Крамарич (25') ва Лука Модрич (71'), Словакия сафида Иван Шранц (20') ва Лукаш Гараслин (45') гол муаллифи бўлди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!