Мўғулистон бокс терма жамоаси бош мураббийи сифатида ўзбек мутахассиси иш бошлайди!

  • 9 октябрь, 2022, 20:49
  • 0
  • Бокс

Ўзбек бокс мактаби жаҳонда ўз ўрнига эга, шу жумладан мураббийларимизга ҳам хорижда эҳтиёж юқори десак, муболаға бўлмайди.

Кўплаб ўзбекистонлик мутахассислар чет элда фаолият юритмоқда. Sports.uz сайтига маълум бўлишича яна бир мутахассисимиз хорижда ўз ишини бошлаш арафасида. Яъни, "Соғлом авлод" ордени соҳиби Аброр Турсунпўлатов Осиёнинг кучли бокс мамлакатларидан бири бўлган, Мўғулистон терма жамоаси бош мураббийига айланди.

Биз ушбу маълумотга ойдинлик киритиш учун ушбу мураббий билан боғландик. 

- Ҳа, мазкур юрт бош мураббийи сифатида ишлашини таклиф этишди. Ҳозирда, Мўғулистондаман. Эртага, Тошкентга қайтиб, керакли ишларни битириб, яна ортга қайтаман ва насиб қилса, ишни бошлаймиз

Маълумот учун, Аброр Турсунпўлатов Олимпиада чемпиони Фазлиддин Ғоибназаровнинг мураббийи саналади. Шунингдек, маълум вақт россиялик таниқли профессионал боксчилар Сергей Ковалёв ва Бахрам Муртазалиевларга ҳам устозлик қилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!