Моҳидил Ўктамова – жаҳон чемпиони!
"Олимпия шаҳарчаси"да жойлашган Яккакураш спорт мажмуасида таэквондо WТ бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун баҳслари бошланди.
Қизлар ўртасида -63 кг вазн тоифасидаги вакиламиз Моҳидил Ўктамжонова ҳал қилувчи босқичгача етиб бориб, финалда италиялик София Фрассика билан жанг қилди. Қувонарлиси, ушбу баҳсда Моҳидил Ўктамжонованинг қўли баланд келиб, Жаҳон чемпионатида терма жамоамиз ҳисобига навбатдаги олтин медални тақдим этди.

Шу тариқа, мусобақани 6 та медал билан ниҳоясига етказдик: 2 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медали мавжуд. Бу ҳақда Ўзбекистон таэквондо WТ ассоциацияси хабар бермоқда.
Фикрлар