Мокаев: "Ҳабиб билан ҳам худди шу нарса содир бўлган"
UFC нинг супер енгил вазн(56,7 кг) тоифасидаги британиялик жангчиси Муҳаммад Мокаев(12-0-1 N/C) танқидчиларга жавоб қайтарди.
"Сўнгги жангимдан кейин кўпчилик менинг услубимдан мамнун эмаслигини айтишди. Улар қандай услубни кўришни хоҳлашади, мен билмайман !!! Мен қилишим керак бўлган нарса - машқ қилиш ва менга берилган ҳар қандай рақибни мағлуб этиш. Улар мени танқид қилишлари мумкин, лекин тўхтата олишмайди. Хабиб ҳам шундай қилганди, у билан ҳам худди шундай ҳолат содир бўлган. Эртами кеч мен, албатта, камарни оламан. Бу ҳақида жамоам гапиряпти,ҳатто Пантожанинг ўзи ҳам мени келажак юлдузи деб атаган.Буни ҳамма билади”, — деди Мокаев TNT Sport га.
Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад мокаев сўнги жангида Алекс Перезни очколарга кўра, мағлуб этганди.
Фикрлар