Мокаев: "Кейинги жангим учун пул тўлашмаса ҳам майли"
Супер енгил вазн тоифасидаги жангчи Муҳаммад Мокаев UFC га қайтишни кутаётганини ва навбатдаги жангини текинга ўтказишга тайёрлигини айтди.
"Мен Хантер Кемпбеллга кейинги жангни текинга ўтказишга тайёр эканимни айтдим. Балки бу хатти-ҳаракатим нопрофессионалдир, аммо мен лигага қайтишни жуда хоҳлайман", - дея Мокаевнинг сўзларини келтиради ММА Junkie.
Эслатиб ўтамиз, Мокаев "UFC 304" мусобақасида Манел Капани очколар ҳисобида мағлуб этганди. Турнирдан кейинги матбуот анжуманида промоушенлик раҳбари Дана Уайт 23 ёшли жангчи билан шартномани узайтирмаслигини маълум қилди.
Фикрлар