"Монако" 10 млн еврога 18 ёшли сербиялик ҳимоячини сотиб олади

  • 18 декабрь, 2019, 17:30
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Сербиянинг "Партизан" клуби ҳимоячиси Страхин Павлович фаолиятини "Монако"да давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда монаколиклар расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра 18 ёшли футболчи янардаёқ “Монако” футболчисига айланади, аммо, мавсум охиригача ижара асосида ўз жамоасида қолади. Унинг трансфери эса 10 млн еврога тушиши айтилмоқда.

Маълумот учун, Павлович “Партизан” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган давр ичида белградликлар сафида жами 45 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!