Ads

Мадриднинг "Атлетико" клуби ярим ҳимоячиси Желсон Мартинш фаолиятини "Монако"да давом эттирадиган бўлди.

Гап шундаки, монаколиклар “матрасчилар”дан 24 ёшли португалиялик футболчининг трансферини тўлиқ сотиб олишди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Маълумот учун, Мартинш “Атлетико” сафига 2018 йил эркин агент сифатида келиб қўшилган эди. У мавсумнинг иккинчи қисмини “Монако” сафида ижара асосида ўтказган эди.