"Монако" бош мураббийи истеъфога чиқди

CHERY AUTO

2023 йилда "Монако"га бош мураббий этиб, тайинланган Адольф Хуттер билан клуб хайрлашди. Салбий натижалардан сўнг раҳбарият мураббийни алмаштириш вақти келди, деб ҳисоблади ва германиялик мутахассисни истеъфога чиқарди. 

Tecno

55 ёшли мураббийнинг дастлабки мавсумни ажойиб бўлганди. У "Монако" билан Лига 1'да иккинчи ўринни қўлга киритди. ПСЖдан 9 очкга ортда қолган монаколиклар узоқ танаффусдан кейин Чемпионлар лигаси ҳам қайтишга муваффақ бўлишди.

 Image

Иккинчи мавсумда эса клуб 2-поғонани "Марсель"га топшириб қўйди ва 3-ўрин билан чекланди. Ушбу мавсумда жамоа эса 3 та мағлубиятни қабул қилиб олди, биринчиси чемпионатнинг иккинчи турида "Лилль"дан учралди. Кейин Хюттер шогирдлари Чемпионлар лигасида "Брюгге"га 4:1 ҳисобида таслим бўлишди. Шундан сўнг "Лорьян" ҳам "Монако"ни мағлуб этди ва мураббийнинг келажаги сўроқ остига олинди. 

Гарчи жамоа "Манчестер Сити" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса ҳам "Ницца"га қарши учрашувдан кейин Адольф ўз ловозимидан озод этилди. Кейинги бош мураббий масаласи катта эҳтимол билан ҳал қилинган. Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, айни пайтда Бельгиянинг "Юнион" клубида ишлаб келаётган Себастиан Поконьоли "Монако"га келиши кутилмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!