Асосий мазмунга ўтиш
"Монако" етакчиларидан бири сафга қайтди

"Монако" етакчиларидан бири сафга қайтди

"Монако" ярим ҳимоячиси Александр Головин 3 ойлик танаффусдан сўнг, яна майдонга қайтишга тайёр.

Клуб расмий твиттери тарқатган хабарга қараганда, россиялик футболчи жамоанинг умумий гуруҳида шуғулланмоқда. У август ойида сон мушакларидан жароҳат олган эди.

"Монако" ўзининг навбатдаги учрашувини 5 декабрь куни ўз майдонида "Лилль"га қарши ўтказади. Ушбу ўйин Тошкент вақти билан соат 16:00 да бошланади.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ