“Монако” футболчиси “Манчестер Сити”га ўтиш учун АҚШга етиб келди
Ads

 Англиянинг “Манчестер Сити” жамоаси яқин соатлар ичида яна бир катта трансферни эълон қилади.

Гап шундаки, “Монако” ҳимоячиси Бенжамен Менди “шаҳарликлар” учун тиббий кўрикдан ўтиш учун АҚШнинг Лос-Анджелес шаҳрига етиб келди.

Илгарироқ, “Манчестер Сити” 23 ёшли футболчи учун 57,5 млн евро тўлаши ҳақида хабарлар тарқалган эди.