Аввал хабар берганимиздек испаниялик форвард Альваро Мората "Челси"дан кетишга жуда яқин турибди.

Cope тарқатган хабарга кўра 26 ёшли футболчи учун “Монако” ҳам курашга қўшилди. Қайд этиш лозимки, айни дамда инқироз кўчасига кириб қолган Тьерри Анри жамоаси вазиятни ўнглаш учун давралар оралиғида таркибга янги футболчилар жалб этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Мората учун шунингдек “Севилья” ва “Атлетико” клублари ҳам даъвогарлик қилишмоқда.

Маълумот учун, Альваро Мората “Челси” сафига 2017 йилнинг ёзида “Реал” Мадриддан келиб қўшилган эди. У жорий мавсум “Челси” сафида 24та ўйинда иштирок этиб, рақиблари дарвозасига 9та гол уришга эришган.