Ads

Хабарингиз бор кеча кучли бешлик чемпионатлари орасида биринчи бўлиб Франция 1-Лигаси старт олди. 

Мавсумнинг дастлабки баҳсини амалдаги чемпион "Монако" клуби "Тулуза"га қарши ўйин билан очиб берди. Таъкидлаш керакки монаколиклар ушбу учрашувни ўз майдонларида ўтказганликларига қарамай жиддий қийинчиликка дуч келишди. 

Аниқроғи, улар ўйин давомида икки бор ҳисобда ортда қолиб кетишди. Бироқ, ўзларида куч ва ирода топа олган "Монако" футболчилари якунда барибир ғалаба қозонишди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин: