"Монако" жиддий йўқотишга учради

1 ноябрь куни "Монако" Европа чемпионлар лигасининг навбатдаги турини сафарда ўтказади. Монегасклар Туркияда "Бешиктош" меҳмони бўлишади.

Сафардаги ўйинда меҳмонлар устози Леонардо Жардимни ҳужум чизиғи масаласида муаммога учраши аниқ.

Негаки, Радамел Фалькао жароҳатланган. У Франция чемпионати сўнгги турида "Бордо"га кечган баҳсда ҳам майдонга туша олмади.

Шунингдек, Жардим "Бешиктош"га қарши ўйинда "Монако" сафида катта эҳтимол билан Жибрил Сидибе ҳам кўриниш бермаслигини айтди. У ҳам даволанишда.

Эслатиб ўтамиз, ЧЛнинг Монакода бўлиб ўтган ўйинида Туркия жамоаси 2:1 ҳисобида ғолиб чиққанди. Мезбонларнинг ягона голини Фалькао киритганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!