"Монако" "Реал" футболчисини кўзламоқда

Леонарду Жардим бошчилигидаги "Монако" клуби "Реал" форварди Мариано Диасни сотиб олмоқчи.

Мариано Диас "Реал"дан кетиши учун сабаб бўладиган жиҳати жамоа бош мураббийи Зидан доминиканлик хужумчига ишонч билдирмаслигидур.

Шимолий Америкадаги йиғин давомида "Реал" учта ўйин ўтказди("Арсенал", "Бавария" ва "Атлетико") ва бирортасида ҳам Диас майдонга туширилмади.

Зидан Марианога чиқиш эшикларини очиқчасига кўрсатмайди. Аммо ҳақиқат асилда бошқача.

Мариано "Реал"ни яхши кўради ва асосий таркиб учун курашишда давом эттиришни хоҳлайди. Аммо Зиданнинг ишончсизлик билдириши ва "Монако" таклифи Лига 1 да машхур бўлган форварднинг фикрини ўзгартириши мумкин. У ерда футболчи 2017/18 йилги мавсумни "Лион" таркибида ўтказган. Айнан ўша кезлар Мариано ўз фаолиятидаги энг ёрқин мавсумни ўтказган. "Лион" учун 45 ўйинда 21 та гол уриб, 7 та ассистлик вазифасини бажарган.
Фалькао "Монако"дан кетиш эҳтимоли юқори. Айнан ушбу форвард Франция клубини тарк этгач, Диас борасида икки клуб музокаралар ўтказади. Агар форвард кетса, бу "Реал"дан кетган тўққизинчи футболчига айланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!