"Монако" тез орада 18 ёшли сербиялик футболчи билан шартнома имзолайди
"Монако" клуби тез орада "Партизан" клуби ҳимоячиси Страхин Павлович билан шартнома имзолайди. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра томонлар аллақачон ўзаро музокараларни бошлаб юборишган.улар келаси ҳафта шартнома имзолашлари кутилмоқда. 18 ёшли сербиялик футболчининг трансфери 12 млн еврога баҳоланмоқда. Шундан 2 миллиони бонус ҳисобида.
Айтиш керакки, Павлович “Монако” билан шартнома имзолаган тақдирда ҳам у мавсум охиригача “Партизан”да тўп суради.
Маълумот учун, Павлович жорий мавсум “Партизан” сафида 18 та ўйинда иштирок этди ва 1 та гол уришга эришди.
Фикрлар