“Монако” ва “Манчестер Сити” трансфер бозорини “остин-устун” қилишди

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби бугун “Монако” ҳимоячиси Бенжамин Мендини сотиб олганини э`лон қилди. ОАВда ёзилишича, ушбу трансфер 57,5 млн еврога тенг.

Журналист Танкредди Пальмери хабарига кўра, “шаҳарликлар” бир трансфер ойнаси давомида сарф этилган пуллар борасида Мадриднинг “Реал” клуби томонидан ўрнатилган 2009 йилги рекордни янгилашди. “Манчестер Сити”  бу трансфер ойнасида ҳозиргача янги футболчилар учун 265 млн евро сарф этишди.

Ўз навбатида, “Монако” эса бир трансфер ойнаси давомида рекорд миқдорда фойда кўрди. Князлик клуби бу йилги трансфер бозорида футболчи сотиш орқали ҳозиргача 198 млн еврони қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!