Ads

"Монако" клуби "Ювентус" химоячиси Даниэле Ругани ва Блез Матюидини харид қилмоқчи.

Аввалроқ, Ругани "Рома клубига ижара асосида ўтишга яқин турганлиги маълум бўлганди. "Монако" клуби 25 ёшли футболчи учун 35 млн евро тўлашга тайёр. Бундан ташқари, франтсузлар Турин клубини тарк этиш ниятида турган Блез Матюидини ҳам харид қилишмоқчи.

Маълумотларга қараганда, монаколиклар ушбу трансфер масаласида Турин клуби вакиллари билан музокаралар ўтказмоқда.

Ругани 2015 йили "Юве" футболчисига айланган. Турин клуби химоячини "Эмполи"дан 5 млн еврога харид қилган.

Матюиди ПСЖдаги 6 йиллик фаолиятидан сўнг, 2017 йили Италия клубига кўчиб ўтган. У "Ювентус" билан 4 та ютуқга эришди. 2 бор чемпионатни ютган бўлса, Кубок ва Суперкубокни бир марттадан ютди.