"Монпелье" - ПСЖ: Матнли трансляция

Франция 1-дивизиони 13-туридан ўрин олган "Мрнпелье" - ПСЖ беллашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляция орқали кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

  • 90+5'

    Финал ҳуштаги чалинди. ПСЖ меҳмонда ишончли ғалабага эришиб, 3 очкони қўлга киритди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+3'

    ПСЖ жарима майдони ичида узоқ вақт пала-партиш вазият юзага келди, бироқ парижликлар вазиятдан бир амаллаб чиқиб кетишди.

  • 90+1'

    ГОООООООООООООООЛЛЛ!!! Лейвин Кюрзаванинг идеал пасидан сўнг заҳирадан майдонга тушган Килиан Мбаппе дарвозани ишғол этди.

  • 90'

    Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 88'

    Саванье мезбонларнинг бурчак тўпини ижро этди, бироқ дарвозабон хавфни бартараф этди.

  • 84'

    Тўп назорати - 33 га 67! ПСЖ футболчилари тўп билан жуда яхши муомала қилишмоқда.

  • 81'

    Леандро Паредес ўз жарима майдони ёнида қўл билан ўйнади ва ҳакам жарима зарбаси белгилади. "Монпелье"да хавфли ҳужум юзага келиши мумкин.

  • 78'

    Парижликлар сафида 2 ўзгариш амалга оширилди: ҳозиргина гол урган Мойзе Кин ва Идрисса Гуйе ўрнига майдонга Килиан Мбаппе ҳамда Руис-Атиль тушди.

  • 77'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Кин ҳисобни жамоаси фойдасига оғдирмоқда. 

  • 76'

    Саванье тиббий ёрдам олиб, майдонга қайтди. 

  • 74'

    Молле ўрнига Ойонго, Мавидиди ўрнига эса Шкулетич майдонга тушмоқда. 

  • 71'

    Саванье сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 70'

    Молле бурчак зарбасидан аниқ узатма амалга ошира олмади. 

  • 68'

    Омлиннинг зарбаси бироз ноаниқ кўриниш олди. 

  • 65'

    Рафинья бурчак зарбасини муваффақиятли амалга ошира олмади. 

  • 64'

    Дагба ўрнига Керер майдонга тушди. 

  • 64'

    Эррера ўрнига Паредес майдонга тушмоқда. 

  • 60'

    Молле офсайдда қолиб кетди. 

  • 58'

    Кин яна бир вазиятни бой берди. 

  • 55'

    Лаборденинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 52'

    Мойзе Киннинг зарбаси муваффақиятли чиқмади. 

  • 50'

    Гуйенинг рейди тўхтатиб қолишга муваффақ бўлди. 

  • 48'

    Ди Мария офсайдда қолиб кетди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 42'

    Дагба сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 42'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мавидиди ҳисобни тенглаўтирмоқда. 

  • 40'

    Юннинг узоқ масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 34'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Дагба ҳисобни очмоқда. 

  • 31'

    Баккернинг узатмаси ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди. 

  • 25'

    Молленинг зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 23'

    Мойзе Кин сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 20'

    ПСЖ тўпни назорат қилмоқда. 

  • 17'

    Андер Эрреранинг зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 13'

    Курзава сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 9'

    Гуйе хавфли ўйнади. 

  • 8'

    Ди Мариянинг узатмаси шеригига етиб бормади. 

  • 6'

    Саваньенинг зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 5'

    Молле ўз жарима майдонидан тўпни тозалади. 

  • 3'

    ПСЖ тўпни назорат қилмоқда. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари. "Монпелье" - ПСЖ беллашуви бошланмоқда. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб боради. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!