“Монстр”га қарши яна бир “йиртқич”! Токиода бизни катта тўқнашув кутяпти

  • 26.04.2026 06:56
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

55,3 кг вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Наоя "Монстр" Иноуэ 2 май куни Токиода Жунто Накатанига қарши рингга кўтарилади.

"The Day" ташкилотчилари томонидан эълон қилинган қарама-қаршилик "Япония бокс тарихидаги энг йирик воқеалик" бўлиши аниқ. Ҳозирга қадар 55 000 ўринга эга аренанинг кириш чипталари тўлиқ сотилди.

Маълумот учун, икки боксчи ҳам мағлубият аламини ҳозирча татиб кўрмаган. Иноуэда 32 та ғалаба (27 таси муддатдан аввал), Накатанида эса 32 та ғалаба (24 таси муддатдан аввал) мавжуд. Наоя "The Ring" журнали томонидан тузилган P4P рейтингида иккинчи, Накатани эса олтинчи ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!