“Монца”га қарши Шомуродовнинг кўрсаткичлари қандай бўлди?

TIGGO 2 PRO

Хабарингиз бор, Италия А Сериясининг 26-тури доирасида “Рома” “Монца” билан баҳс олиб бориб, йирик 4:0 ҳисобида муваффақиятга эришди. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов 70 дақиқа ҳаракат қилиб, ўз ҳисобига гол ва голли узатма ёздириб қўйишга улгурди. 
 
Миллий терма жамоамиз сардоринингнинг мазкур беллашувдаги статистикаси билан танишинг. 
 
Дарвозага йўлланган аниқ зарбалар - 1 
Блокланган зарбалари - 3 
Дриблинг уринишлари – 3/1 
Тўпга тегинишлар сони - 49 
Узатмалар аниқлиги - 20/30 (67%) 
Кескин узатмалар - 1 
Узоқ масофага узатмалар – 1/0 
Яккакурашлар – 8/5 
Иккинчи қаватдаги курашлар - 2/1 
Тўпни йўқотишлар – 17 
Қоида бузарликлари – 0 
Унга нисбатан қоида бузилиши – 1 
Тўп тортиб олиш – 3 
Дриблинг билан алданган ҳолатлар - 0 

Шомуродовнинг ушбу ҳаракатлари машҳур "Sofascore" портал 8.1 баллга лойиқ кўрди. 
 
Маълумот ўрнида, Клаудио Раньери бошчилигидаги римликлар навбатдаги учрашувини 2 март куни "Комо"га қарши ўтказади. Мазкур тўқнашув Тошкент вақти билан 22:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!