Умид Аҳмаджонов
Ads

Бунгача Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов Бухоро вилоятига ташриф буюриб, нуфузли мусобақаларда совриндор бўлган спортчиларни тақдирлаш маросимида иштирок этганлиги ҳақида хабар қилгандик.

Базага ташриф давомида Умид Аҳмаджоновга МОҚ вице-президенти Комил Рўзиев, ЎФА вице-президенти Шоикром Исроилов, ПФЛ бош директори Омон Ғофуров, «Бухоро» жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ҳамроҳлик қилди. Бош мураббий МОҚ раҳбарини клуб базаси билан таништирди, жамоанинг янги мавсумга кўраётган тайёргарлиги ҳақида гапириб берди. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.

Суҳбат давомида Умид Аҳмаджонов таркибда ёшларга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги, бу борада Олимпия терма жамоаси мураббийи билан яқиндан ҳамкорлик қилиш лозимлиги ҳақидаги фикрларини билдирди.

Ташриф давомида ёш футболчиларга эсдалик учун тўплар совға қилинди.

Минбар

Барча блоглар