МОҚ президенти ОТЖ футболчиларига: Сизларнинг ортингиздан бутун халқимиз, юртбошимиз қараб турибди

Эртага футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси 10 кунлик ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетади. Келаси йил Таиландда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида ўтадиган Осиё чемпионати жамоамиз олдида турган жиддий синовдир. Зеро, ушбу мусобақа футболимиз тарихида терма жамоамиз учун илк бор Олимпия ўйинларида иштирок этиш имкониятини тақдим қилади. Мана шундай улкан вазифани уддалаш йўлида футболчиларимиз ҳам тайёргарлик жараёнларини олиб боришмоқда. Бугун МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ОТЖ билан учрашув ўтказиб, йигитларимиз ва мураббийлар штаби билан яқиндан гаплашди.

“Сизларнинг ортингиздан бутун халқимиз, юртбошимиз қараб турибди. Олдимизда жуда катта масъулиятли вазифа бор. Буни уддалаш учун эса ҳукуматимиз барча шароитларни яратиб бермоқда. Осиё чемпионатига тайёргарлик йўлида қайси терма жамоа билан ўртоқлик учрашувини ўтказиш керак бўлса, биз буни ташкиллаштириб берамиз. Сизларни фармокологик воситалар, витаминлар билан таъминлашда ҳам барчасини муҳайё қилиб берамиз. Сизлардан эса фақатгина Токио Олимпиадасига йўлланма олиш сўраб қолинади холос”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Ўз навбатида ОТЖ мураббийлар штаби ва футболчилар ҳам бўлажак мусобақага бор масъулиятни ҳис қилган ҳолда тайёргарлик кўришаётгани, Таиландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида максимал натижага эришиш учун ҳаракат қилашлари ва албатта, Олимпия ўйинларига бериладиган лицензия учун астойдил кураш олиб боришга ваъда беришди.

Эслатиб ўтамиз, келаси йилнинг январь ойида Таиландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида Ўзбекистон ОТЖ Хитой, Жанубий Корея ва Эрон жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
10/11/2019 10:59
Nasaf ham Pahtakor bilan uyinni orqaga surib turushi kerak bola uzi 23 chiga. etib kelsa. 24 yigilsa keyin berdan muhim uyinga tushmaydiki. 3 noyabrga bulsa ham utkazib yuborish kerak edi. 14chigacha bemolol tiklanardi. bariber 9 chidaki uyinga 2 sastav uynadiki. eng qizigi Nasaf qolgan 3 ta uyinni yutsa shans bor 3 urindan. uzi nasaf yilni boshidan beri tuliq yigilib tuzik shugullanmadi.
&
Сурхон К
10/11/2019 10:38
Витамин бераман деб бошка нарса бериб куйманглар тагин.