МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов лавозимини тарк этди
Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Ижроқўмининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
Кун тартибидан ўрин олган асосий масала 2019 йилнинг май ойидан бери МОҚ раиси лавозимида ишлаб келган Рустам Шоабдураҳмоновнинг ўз ҳоҳишига кўра ёзган аризасини кўриб чиқиш эди.
Йиғилишда сўзга чиқар экан, Р.Шоабдураҳмонов сўнгги йилларда давлат раҳбарининг жисмоний тарбия ва спортга қаратаётган улкан эътибори, соҳада амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар, яратиб берилаётган шароитлар, мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдаги хизматларини алоҳида эътироф этди ва бунинг учун муҳтарам Президентимизга миннатдорлик билдирди.
Ўз навбатида Р.Шоабдураҳмоновнинг аризаси Ижроқўм аъзолари томонидан қабул қилинди.
Миллий Олимпия қўмитасига янги раҳбар МОҚнинг навбатдан ташқари Бош Ассамблеяси йиғилишида сайланади.
Фикрлар