Мората Аллегридан нега хафа?
Мавсумни “Ювентус" сафида ижарада ўтказаётган “Атлетико” ҳужумчиси Альваро Мората “Барселона”га ўтмайди.
AS нашри хабарига кўра, "Юве" бош мураббийи Массимилиано Аллегри ҳужумчининг имкониятларини юқори баҳолайди ва унинг кетишига қарши. Ўз навбатида "Ювентус" раҳбарияти ҳам Моратани қўйиб юбормоқчи эмас ва ҳозирда унга ўринбосар қидирмаяпти.
Бироқ Альваро Аллегрининг уни "Барса"га қўйиб юбормаслигидан ҳафсаласи пир бўлган, чунки у Каталония клубига ўтишни жуда хоҳламоқда.
Мората жорий мавсум Италия клуби сафида барча турнирларда 25 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар