Мората Англияга қайтиши мумкин

“Манчестер Юнайтед” Коди Гакпони қўлдан бой бергач, бошқа ҳужумчини ўз таркибига қўшиб олишни режалаштирган. “ESPN” нашри хабар беришича, “қизил иблислар” Альваро Моратани ижарага олмоқчи.

Испаниялик футболчи учун Премьер-Лига бегона эмас. У 2017-2020 йиллар оралиғида “Челси” шарафини ҳимоя қилган.

Маълумот учун Моратанинг “Атлетико” билан амалдаги шартномаси 2024 йилда ўз ниҳоясига етади. У ушбу мавсум барча чемпионатларда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 3 та ассист амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!