Мората “Челси” футболчиси сифатида оммага таништирилди(фото)
Ads

Испаниялик ҳужумчи Альваро Мората “Челси” футболчиси сифатида расман таништирилди.

Мората “аристократлар” билан беш йиллик шартнома имзолади. У энди яқин кунлар ичида Сингапурда йиғин олиб бораётган “Челси” сафига бориб қўшилади.

Илгарироқ, “Челси” Мората учун “Реал”га 80 млн евро тўлаши ва Альваро испаниялик энг қимматбаҳо футболчи бўлиши ҳақида хабарлар чиққан эди.

Унинг янги жамоасидаги маоши эса йилига 9 млн еврони ташкил этади.