Мората Еврони тарк этиш олдидан тарихий рекордни урди

Испания терма жамоаси ҳужумчиси Альваро Мората Европа чемпионатининг ярим финалида Италия дарвозасини ишғол қилди.

Бу испаниялик ҳужумчи учун қитъа чемпионатининг финал босқичидаги олтинчи голи сифатда қайд этилди. Шу тариқа, Мората ушбу мусобақада гол уриш бўйича Фернандо Торреснинг рекордини янгилади.

Торрес Европа чемпионатларида бешта гол урган эди.

Шунга қарамай, Испания пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб, мусобақани тарк этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!