Мората Лондоннинг бошқа бир клубига ўтиши мумкин
Испаниялик ҳужумчи "болғачилар" сафига ўтадими?
Лондоннинг "Челси" клуби форварди Альваро Мората шаҳарнинг бошқа бир жамоаси - "Вест Хэм"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.
Tribalfootball нашри тарқатган хабарга кўра “болғачилар” 25 ёшли испаниялик футболчини қишда жорий мавсум сўнггига қадар ижарага олишни режалаштиришмоқда.
Маълумот учун, Мората бу мавсум “Челси” сафида 5та ўйинда иштирок этди ва рақиблари дарвозасига бор йўғи 1та гол киритишга эришди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар