Мората: Ўйлайманки,
Ads

Хабарингиз бор, кеча Мадриднинг “Реал” клуби форварди Альваро Мората расман “Челси” билан шартнома имзолади. Шундан сўнг испаниялик футболчи бу борадаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Мен жуда ҳам хурсандман. Насиб қилса эртага “Челси”да бўламан. Ўйлайманки, “Реал”га бошқа қайтмайман. Мавсумлар оралиғида жамоамни алмаштиришга қаттиқ бел боғлаган эдим. Ёзги трансферлар жуда ҳам қўрқинчли бошланди ва шу боис ҳам мен тиббий кўрикдан ўтмагунимча тинчланмасам керак.

Умид қиламанки, “Челси”да ҳам омадим келади. Мен яна кўп нарсага қодирман. Агар бундай ўйламаганимда “Реал”дан кетмасдим. Мен Зиданга ўз миннатдорчилигимни билдирдим ва янги мавсумда унга омад тиладим.

Бундан ташқари жамоанинг барча мухлисларига раҳмат айтмоқчиман. Улар мени яна бир бор қўллаб-қувватлашди. “Реал”га эса ҳар доим энг яхши тилакларимни тилаб қоламан”, - дейди Мората.