Мората "Реал"ни тарк этмоқчи, бироқ "МЮ" унинг учун 80 млн евродан ортиқ тўламоқчи эмас

Бугун Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Альваро Мората шахсий агенти Хуанма Лопес билан бирга музокаралар ўтказиш учун “Реал” вакиллари билан учрашишди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Агент “Манчестер Юнайтед”нинг Испания терма жамоаси ҳужумчиси борасида юборган таклифини “қироллик клуби” вакилларига тақдим этди. Бироқ, икки Европа грандлари бу борада ўзаро муросага келиша олишмаяпти.  Аниқроғи, “Реал” футболчиси учун 80 млн евродан кўпроқ олишни истамоқда. Ўз навбатида манкуанликлар  Мората учун 80 миллиондан ортиқ бермоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “қироллик клуби” бош мураббийи Зинедин Зидан янги мавсумда Моратага янада кўпроқ имконият бериши ҳақида айтиб ўтган эди. Бироқ, футболчи жамоасини ўзгартириш қарорида қатъий турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!