Мората Саудияга кўчиб ўтиш ҳақида жиддий ўйлаб қолди. Сабаб?
"Атлетико" ҳамда Испания терма жамоаси ҳужумчиси Альваро Мората Саудия Арабистонига кўчиб ўтиш ҳақида жиддий ўйламоқда.
Хабар қилинишича, 30 ёшли испаниялик биринчи таклифни рад этган ва оиласи билан Мадридда қолишни хоҳлаган.
Иккинчи таклифга биноан, ҳужумчининг маоши 50 миллион еврога етиши мумкин. Саудияликлар, шунингдек, футболчининг оиласи учун яшаш шароитларини яхшилашга ваъда бермоқда.
Мората ўтган мавсумда 45 ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.
Фикрлар