Мората тез кунда “Челси”га ўтади, “Реал” эса Мбаппени Мадридга олиб келади

CHERY AUTO

 

Tecno

Испаниянинг “Реал” клуби ҳужумчиси Альваро Мората яқин орада “Челси”га кўчиб ўтади. Бу ҳақда Sky Sports Italia журналисти Жанлуки Ди Марцио хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, лондонликлар 24 ёшлик форвард билан музокаралар ўтказишган. “Аристократлар” Моратани сотиб олишса, “қироллик клуби” Килиан Мбаппе трансферини амалга оширади.

Эслатиб ўтамиз, Альваро Моратага “Милан” 85-90 миллион евро беришга тайёрлигини билдирган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию