Мората ва Фабрегас ЖЧ-2018да қатнашмайди ёхуд Испания термасининг якуний таркиби билан танишинг

Испания қироллиги футбол федерацияси Россия яшил майдонларида бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018 турнирида иштирок этадиган якуний таркибга аниқлик киритди.

“Қизил фурия” устози Хулен Лопетеги турнирга “Челси”нинг уч нафар аъзоси – ҳимоячи Маркос Алонсо, ярим ҳимоячи Сеск Фабрегас ва ҳужумчи Альваро Моратани олиб бормасликка қарор қилди. Шунингдек, таркибдан “Арсенал” аъзоси Эктор Бельерин ҳам ўрин олмаган.

Дарвозабонлар: Кепа Аррисабалага, Давид Де Хеа, Пепе Рейна.

Ҳимоячилар: Жорди Альба, Сесар Аспиликуэта, Даниэль Карвахаль, Хосе Игнасио Начо, Начо Монреаль, Альваро Одриосола, Жерар Пике, Серхио Рамос.

Ярим ҳимоячилар: Иско, Тиаго Алькантара, Серхио Бускетс, Давид Сильва, Андреас Иньеста, Сауль Ньигес, Коке, Марко Асенсио.

Ҳужумчилар: Яго Аспас, Диего Коста, Родриго Морено, Лукас Васкес.

Эслатиб ўтамиз, Лопетеги шогирдлари мундиалнинг "В" гуруҳида Эрон, Марокаш ва Португалия терма жамоалари билан куч синашади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)