Мората яна "Челси"га қайтиши мумкин

Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини "Атлетико"да ижарада ўтказган "Челси" ҳужумчиси Альваро Мората яна Лондонга қайтиши мумкин. Бу ҳақда Football Espana нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра ФИФАнинг трансфер таъқиқи туфайли янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайдиган “аристократлар” испаниялик футболчини ортга қайтаришмоқчи. Бу ҳолатдан эса “матрасчилар” ҳавотирга тушишмоқда. Чунки, улар ҳам Моратани таркибда олиб қолишни режалаштиришаётган эди.

Маълумот учун, Мората “Атлетико”да ўтказган ярим мавсум давомида 17та ўйинда майдонга тушди ва 6та гол ҳамда 1та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!