Мората: Ёзда Испания ёки Италияга қайтмоқчи бўлганман
Ads

Лондоннинг "Челси" клуби форварди Альваро Мората жорий ёз жамоасини ўзгартиришни истагани ҳақида гапириб ўтди.

“Ёзда мен Италия ёки Испанияга қайтишни хоҳлагандим. Мен “Челси”га ЖЧ-2018га бориш учун келгандим, бироқ якунда Испания терма жамоасига кира олмадим.

Бу даврлар мен учун жуда қийин эди, лекин ҳозир ўтмишни эслашни хоҳламайман. Энди мен кейинги мундиалга бориш учун қўлимдан келганча ҳаракат қиламан”, - дейди Мората.

Маълумот учун, Мората жорий мавсум “Челси” сафида жами 5та учрашувда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришди.