"Moscow Grand-Prix Final" бошланишига 5 кун қолди

6-7 декабрь кунлари Россияда таэквондо бўйича "Moscow Grand-Prix Final" мусобақаси бўлиб ўтади.
Ушбу нуфузли мусобақада ўзбекистонлик икки нафар таэквондочи иштирок этади. Булар -80 кг вазн тоифасида Никита Рафалович ва -67 кг ваз тоифасида Нигора Турсунқулова.

Бу гран-при орқали ҳам Токио Олимпиадаси учун қимматли бўлган рейтинг очколарни ишлаб олиш имконияти мавжуд. Эътиборлиси Москвадаги рейтинг очколар олдинги учта Гран-придаги очколардан икки бараварга кўп.

Москва-2019 Гран-присида ким қанча рейтинг очко ишлаб олади:

1-ўрин - 80
2-ўрин - 48
3-ўрин - 28,8
5-ўрин - 17,28
9-ўрин - 12,10
17-ўрин - 8,47

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!