Россияда таэквондо бўйича "Moscow Grand-Prix Final" мусобақаси давом этмоқда.

Никита Рафалович ярим финалда озарбайжонлик Милад Беиги Харчегани билан жанг қилди. Кескин ўтган баҳсда омад озарбайжонлик таэквондочига кулиб боқди - 9:5. Эртага Никита бронза медаль учун мисрлик Сеиф Иссага қарши даянга чиқади.

Эслатиб ўтамиз, Рафалович 1/8 финалда австралиялик Жэк Мартонни 20:0, чорак финалда испаниялик Рауль Мартинес Гарсияни 15:3 ҳисобида мағлуб этган эди.

Манба: Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати