Москва дербисида "Спартак" ўз уйида очко йўқотди, Ўрунов эса...

Россия Премьер-лигаси 15-туридан ўрин олган "Спартак" - "Динамо" учрашуви ўз якунига етди. Унда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дуранг натижани қайд этишди. 

Дастлаб, Скопинцевнинг голи меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироздан сўнг, Зобнин ҳисобни тенглаштириб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолишга эришди. 

  • 90'

    Ўйин якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилмоқда. 

  • 87'

    Моро ўрнига Каборе майдонга ташланмоқда. 

  • 86'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Роман Зобнин ажойиб гол билан ҳисобни тенглаштирмоқда. 

  • 84'

    Маслов сариқ карточка билан жазоланди. 

  • 83'

    "Спартак" яна тўп назоратига эътибор қаратмоқда. 

  • 80'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Гильермо Варела ҳисобни очмоқда. "Спартак" ташаббусни топшириб қўйгани учун жазоланди. 

  • 78'

    Ордец сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 76'

    Грулев сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 75'

    Бакаев ўрнига Кокорин майдонга тушмоқда. 

  • 72'

    Комлюченко ўрнига Тюкавин майдонга тушмоқда. 

  • 70'

    Тўп назорати "Динамо" футболчиларига ўтиб кетди. 

  • 66'

    Зобниннинг зарбасини дарвозабон қайтарди. 

  • 64'

    "Спартак"нинг навбатдаги ҳужуми рақиб дарвозасини жиддий хавф остида қолдирди. Айртоннинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. 

  • 61'

    Тўп ҳамон мезбонларда. 

  • 58'

    Нжие ўрнига Грулев майдонга тушди. 

  • 58/'

    "Динамо" футболчиларининг зарбасини рақиб ҳимоячилари қайтаришга эришди. 

  • 55'

    "Спартак" тўп назоратини амалга оширмоқда. 

  • 53'

    Айртоннинг зарбасини Шунин қайтарди. 

  • 49'

    Кралнинг зарбаси бироз баланддан ўтиб кетди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 43'

    Нжиенинг зарбасини дарвозабон қайтаришга эришди. 

  • 41'

    "Динамо"нинг бурчак зарбаси фойда келтирмади. 

  • 39'

    Зарбалар сони - 1:3. Меҳмонлар фойдасига.

  • 35'

    "Динамо"нинг бурчак зарбаси наф келтирмади. 

  • 34'

    Понсега тиббий ёрдам кўрсатилди. 

  • 30'

    Мезбонлар тўпни назорат қилмоқда. 

  • 27'

    Нжиенинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар осонлик билан қайтарди. 

  • 25'

    Понсе офсайдда қолиб кетгани сабаб "Спартак" ҳужуми тўхтади. 

  • 24'

    "Қизил-оқлар" тўпни назорат қилмоқда. 

  • 21'

    "Спартак"нинг жарима майдонига узатган тўплари ўтмаяпти. 

  • 19'

    "Динамо" футболчиси майдонда ётибди. 

  • 17'

    "Спартак" сўнгги дақиқа мобайнида тўпни назорат қилмоқда. 

  • 15'

    "Динамо"нинг бурчак узатмасини Крал қайтариб юборди. 

  • 13'

    Ҳужумдаги фол сабаб "Спартак" ҳужуми тўхтатилди. 

  • 12'

    "Динамо" футболчисининг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди. 

  • 10'

    "Спартак" рақиб ҳужумларини қайтаришга қийналмоқда. 

  • 8'

    "Динамо"нинг жарима майдонига узатган тўпи зарбага айланиб кетди. Ноаниқ. 

  • 6'

    Понсенинг зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 5'

    "Спартак"нинг ҳужуми зарбагача етиб бормади. 

  • 4'

    "Динамо"нинг жарима зарбаси ўхшамади. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. РПЛ 15-туридан ўрин олган "Спартак" - "Динамо" учрашуви бошланиш арафасида. Ўйинни Абдулвосид Валихонов матнли трансляцияда эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!