Ads

Пойга ишқибозларини "MotoGP" бўйича ўтказиладиган беллашувлар ҳам қизиқтирмасдан қолмайди. Куни кеча Италиянинг Мужелло шаҳрида ўтган навбатдаги Гран-при пойгаси "Дукати" етакчиси Хорхе Лоренсо ғалаба қозонган эди. 

Бироқ унинг бу ғалабаси шахсий биринчиликда етакчига айланиб олиши учун камлик қилди. Якуний жадвални Марк Маркес бошқариб бормоқда. Испаниялик пойгачининг ҳисобида 95 очко мажуд. Маркесни Валентино Росси ҳамда Маверик Виньялес таъқиб этмоқда. 

"MotoGP". ТОП-5

1. Марк Маркес – 95 очко
2. Валентино Росси – 72
3. Маверик Виньялес – 67
4. Андреа Довициозо – 66
5. Жоан Зарко – 64