Мотта Неймарга "Реал"га ўтмасликни маслаҳат берди

Франциянинг ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Тьяго Мотта ёзда "Реал"га ўтишни истаётган жамоадоши Неймарга ўз маслаҳатини берди.

“Агар унга менинг маслаҳатим керак бўлса, у ҳолда мен “Реал”га ўтмасликни айтган бўлардим. Унинг учун ягона мақсад – ПСЖ билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш. Лекин, Неймар ўзига ўзи хўжайин. У ўзи қарор қабул қилиши ва уни амалга ошириши мумкин. Албатта, балким мен адашаётгандурман, аммо вазиятни шундай баҳолаяпман”, - дейди Мотта.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!